...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қишлоққурилишбанк” Бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади


12:04, 25.11.2016 Жамият
 2 250

Банкда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.

Мамлакатимизда фаолият юритувчи акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” бошқарув раисининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. Қабулхона фаолияти “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш доирасида йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда “Қишлоққурилишбанк” Матбуот хизмати.
 
Эндиликда юридик ва жисмоний шахслар банк фаолиятига доир ариза, таклиф ёки шикоятларини виртуал қабулхона орқали билдиришлари мумкин.
 
Бундан ташқари, “Қишлоққурилишбанк”да фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлайдиган махсус ишчи гуруҳи тузилди. Шунингдек, банкда янги тузилма – Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бошқармаси ташкил этилди.
Дурдона Расулова

Теглар:Қишлоққурилишбанк Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар