Мурожаатлар онлайн тартибда куну тун қабул қилинади.
Агар сизда шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимига оид ҳал этилмаган масала, муаммо, ариза, шикоят ёки таклифлар бўлса, у ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раисига 3 хил усулда: қўнғироқ қилиш, виртуал — онлайн тарзда жўнатиш ёки жамият биносида ташкил этилган фуқаролар қабулхонасига бевосита келиб етказишингиз мумкин.
Мурожаатлар онлайн тартибда куну тун қабул қилинади. Қўнғироқни 233-89-21 ёки қисқа 1062 рақамли ишонч телефони орқали амалга ошириш мумкин.
Жамиятнинг `www.tshtx.uz` электрон манзилида жойлашган `virtual.tshtx.uz` сайтидаги қабулхонага муассаса фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай мурожаат онлайн режимида 24 соат мобайнида қабул қилинади.
Виртуал қабулхона сайти нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконини ҳам беради.
Шунингдек, сўровларга бевосита мазкур сайтдан жавоб олиш ҳам мумкин. Бунинг учун сайтда жойлаштирилган электрон шаклни тўлдириш ва жўнатиш кифоя қилади.