...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: порталга мурожаат қилган судланувчилар суд залидан озод қилинди


11:29, 18.07.2017 Жамият
 6 733

Суд А.Умурзаковга нисбатан амнистия актини қўллади ҳамда уни суд залидан озод қилган ҳолда жамиятга ва оиласи бағрига қайтарди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатда кўрсатилган маълумот суд томонидан ўрганилиб, жорий йилнинг 14 июль куни ўғриликда айбланаётган А.Умурзаковга оид жиноят иши кўриб чиқилди.


 
Суд унинг ҳаракатларида тегишли оғирлаштирувчи ҳолат (жиноятни уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этиш) мавжуд эмаслиги ҳақида хулосага келди ва жиноятни қайта квалификация қилди.


 
Шунга кўра, суд А.Умурзаковга нисбатан амнистия актини қўллади ҳамда уни суд залидан озод қилган ҳолда жамиятга ва оиласи бағрига қайтарди, дейилади Facebook’даги "Халқ билан мулоқот" гуруҳи хабарида.
 
Шунингдек, Мирбахтиёр Мирпайзиев Президент виртуал қабулхонасига мурожаат қилиб, унга ва ўғли Миралишер Мирпайзиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши адолатли кўриб чиқилишини сўради.


 
Жорий йилнинг 14 июлида Мирпайзиевларга оид иш суд томонидан кўриб чиқилиб, улар гуруҳ бўлиб ва олдиндан тил бириктириб товламачиликни содир этганликда айбдор деб топилди.
 
Бироқ, енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда суд уларга кодексда белгилангандан (5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш) енгилроқ жазо тайинлади, яъни бирига 5 йил, иккинчисига эса 3 йил озодликни чеклаш жазосини қўллади.
 
Шунга кўра, Мирбахтиёр ва Миралишер Мирпайзиевлар суд залидан озод қилинди ва оиласи бағрига қайтди.
Бобур Жалолов

Теглар:Суд Виртуал қабулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар