...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг Россия билан дўстлиги кимларгадир ёқмаётган кўринади


11:47, 25.11.2016 Олам
 4 031

24 ноябрь куни Адана шаҳрида теракт амалга оширилиши оқибатида 2 киши вафот этди. Шу куни суриялик ҳарбийлар билан ҳам низо чиқди.

Туркиянинг Адана шаҳрида террорчилик ҳаракати амалга оширилди. Шаҳар губернатори маъмурияти биноси олдида автомобилга ўрнатилган портловчи восита ҳаракатга келтирилди. Бундан ташқари, 24 ноябрь куни Сурияда ҳам турк ҳарбийлари ўртасида низо чиққани ҳақида маълум бўлди. Ҳар иккала ҳодиса Туркиянинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлишга қарор қилганлиги билан боғлиқ, дея ёзмоқда “Haber7.com” сайти.
 
Туркия илк маротаба 1959 йилда Европа Иттифоқи билан муносабатларни ўрнатишга киришган. 50 йилдирки турли баҳоналар билан ўзаро ҳамкорлик борасида аниқ қарор қабул қилинмаган. Кейинчалик, ЕИ мамлакатлари ва Туркия ўртасида виза тизими бекор қилиниши келишилган эди. Сўнгги ойларда ЕИнинг турли шартларига кўра, ўзаро визасиз тизим қайта кўриб чиқилиши мумкин.
 
Су-24 воқеасидан сўнг Россияга билан бузилган муносабатлар яна тикланди. Ражаб Тойиб Эрдўған Туркия ЕИга эмас, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши мумкинлигига ишора қилгани ҳақида хабар қилган эдик. Бу ҳолатга нисбатан ЕИ Туркияга иқтисодий санкциялар эълон қилиши ва ўзаро келишувларни бекор қилиши мумкин.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған Туркиянинг ЕИга қўшилиши ёки қўшилмаслиги юзасидан қарор чиқаришдан аввал бу борада референдум ўтказилишини маълум қилди.
 
Бу воқеадан салкам 24 соат ўтиб, Аданадаги губернатор биносининг автомобиль тураргоҳида портлаш содир этилди. Кейинроқ, Сурия самолётлари турк ҳарбийларига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар қилинди. Ҳар иккала воқеа Ғарб билан боғлиқ эканлиги тахмин қилинмоқда. Сабаби бундай ҳолат илк бор юз бермаяпти.
 
Шу йил 29 июль куни Отатурк аэропортида ҳам террорчилик ҳаракати амалга оширилиб, 44 киши қурбон бўлган эди. Бу ҳаракат Туркия Россия билан ўзаро алоқаларни тиклаши ҳақида хабар берганидан сўнг содир бўлди.
 
Аданадаги портлаш натижасида 2 киши қурбони бўлди. Жароҳатланганлар сони 31 нафарга етди. Бу терактни аёл киши уюштирганлиги борасида тахмин қилинмоқда. Суриштирувлар натижасида аниқланишича, аёл маъмурият биносининг очиқ автомобиль тураргоҳига машинани қолдириб кетган. Портлаш 15 дақиқадан сўнг содир бўлган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:Туркия Сурия ЕИ ШҲТ Теракт Адана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!