...
МЕНЮ
ONLINE TV

99 ёшли Америка исмли Колумбиялик аёл АҚШ фуқаролигини олди


11:40, 25.11.2016 Олам
 1 888

Ҳозирда Америка Мария Эрнандеснинг 12 нафар фарзанди, 22 нафар набираси ва 12 абираси бор.

Колумбиянинг Кордова шаҳрида истиқомат қилувчи Америка исмли 99 ёшли аёл АҚШ фуқаролигини олди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
 
Шу муносабат билан у АҚШ Конститутцияси ва қонунларини ҳимоя қилиш, хурмат қилишга, халққа хизмат қилишга, душманлардан ҳимоя қилишга қасам ичди.
 
Америка Мария Эрнандес исмли бу аёл 1917 йилда Колумбияда дунёга келган. 1988 йил у АҚШга америкаликка турмушга чиққан қизларидан бирига фарзанд парваришида ёрдам бериш истагида кўчиб келади. 99 ёшга тўлганида аёл ниҳоят АҚШ фуқаролигини олишга қарор қилди.
 
Ҳозирда Америка Мария Эрнандеснинг 12 нафар фарзанди, 22 нафар набираси ва 12 абираси бор.
 
“Мен Нью-Йоркда яшайман. Кўпчилик мендан узоқ умр кўриш сирини сўрайди. Сабаби жуда оддий. Мен меҳрибон ва оқил фарзандларим бағрида, улар ардоғида яшайман. Мен телевизор кўришни яхши кўраман. Энг камида бир ҳафтада бир марта кексалар учун спорт клубига бораман”, дейди кекса аёл.
 
Статистик маълумотларга кўра, 2015 йил Нью-Йоркда 84 минг киши АҚШ фуқаролигини олган.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Америка Мария Эрнандес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!