...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қичқириқ”қа чўккан бола топилди, бугун уни дафн этишди


13:21, 24.01.2018 Жамият
 7 737

Дастлабки маълумотларда чўккан болакай 10 яшар бўлгани айтилганди. Сўнгги маълумотларда унинг 11 ёш бўлгани маълум қилинди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги “Қичқириқ” каналига 10 ёшли болакай чўккани, 3 кундан буён топилмаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 23 январь куни олиб борилган қидирув натижалари тушдан кейин ўз натижасини берди.
 
Сувга чўккан Олмазор туманидаги 134-умумий ўрта таълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Рўзибоев 1 км узоқликдан, Каланова кўчасида жойлашган 1-уйнинг рўпарасидан топилган. ФВВ ходимлари етказган маълумотларга қараганда, болакай сув қирғоғидаги шоҳ-шаббаларга илиниб қолган.
 
Дастлабки маълумотларда чўккан болакай 10 яшар бўлгани айтилганди. Сўнгги маълумотларда унинг 11 ёш бўлгани маълум қилинди.
 
Уни қутқаришга уриниб, ўзини сувга отган дўсти Шоҳжаҳон Исроилов маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб қолинган.
 
Кеча, 23 январь куни қутқарув хизмати ходимлари Абдуллоҳ Рўзибоевнинг жасадини экспертизага юбориб, сўнг ота-онасига топширганлар. Болакай бугун дафн этилган. 

Теглар:Қичқириқ Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар