“Светофор ишламаса, кимга мурожаат қилиш керак? Масалан, Самарқанд шаҳрининг Сартепа мавзесига кираверишда яп-янги светофорлар ишламаяпти”.
Бугун бир фойдаланувчидан қуйидагича мурожаатни қабул қилган эдик: “Светофор ишламаса, кимга мурожаат қилиш керак? Масалан, Самарқанд шаҳрининг Сартепа мавзесига кираверишда яп-янги светофорлар ишламаяпти”.
Мазкур саволга Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ОАВ билан ишлаш бўлими катта инспектори, майор Алишер Абдуқодиров жавоб берди: “Айнан светофор ишламаётган бўлса, йўл ҳаракати иштирокчилари йўл белгиларига қараб ҳаракатланиши лозим. Умуман йўл белгиларига тааллуқли бўлса, у ҳолда фуқаро туман ёки вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат этиши керак. Бу ҳолат светофорлар билан боғлиқ муаммоларга ҳам тегишли”.