...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафта давомида 21 та жиноят фош этилди


18:44, 04.05.2017 Жамият
 2 933

27 апрелидан 4 майгача фош этилган жиноятларнинг учтаси оғир тан жароҳати етказиш ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида ички ишлар идоралари томонидан йил бошидан бери 430 та жиноят фош этилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
 
Ушбу жиноятларнинг 114 таси апрель ойида, 21 таси сўнгги бир ҳафта давомида очилган.
 
27 апрелидан 4 майгача фош этилган жиноятларнинг учтаси оғир тан жароҳати етказиш, биттаси талончилик, 12 таси ўғирлик ҳамда бештаси фирибгарлик ҳисобланади.
 
Ҳафта давомида, шунингдек, 138 грамм гиёҳвандлик воситалари олинган.
Беҳзод Рўзиев

Теглар:ИИБ Тошкент Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар