Кўрсаткичлар аввалги ҳафта натижаларига нисбатан бирмунча ошган.
Мазкур қоидабузарликлар юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан 20 минг 717 та маъмурий баённома тузилган. Чорраҳаларда ўрнатилган камералар томонидан эса тезликни ошириш ва светофорнинг қизил чироғидан ўтиш билан боғлиқ 8 минг 571 та ҳолат қайд этилган.
Кўрсаткичлар аввалги ҳафта натижаларига нисбатан бирмунча ошган. Хусусан, ички ишлар ходимлари томонидан аниқланган қоидабузарликлар 259 тага, камералар томонидан қайд этилган қоидабузарликлар 1 минг 606 тага ортган.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълумотларига кўра, кузатув камералари ишга тушгандан бери 41 минг 573 марта белгиланган тезликни ошириш, 48 минг 136 марта қизил чироқда ҳаракатланиш ҳолатларини қайд этган.
Аввалроқ камералар қайд этаётган қоидабузарликларни интернет орқали аниқлаш имконияти яратилганини хабар қилгандик.