Ҳайвонот боғи ходимлари илонни кўздан кечириб, унинг заҳарли эканини тахмин қилдилар.
Ушбу хизматга 3 май куни кечқурун бир қиз қўнғироқ қилган. Унинг айтишича, ишдан қайтиб, уйида илон судралиб юрганини кўриб қолган. Воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар қутқарув воситаларини кийиб, хонадон эгасини чақиб олмаслиги учун аввалига илонни йўлакка йўналтириб, кейин ушладилар.
Қутқарув хизматининг ходимлари илонни пакетга жойлаштириб, Новосибирск ҳайвонот боғига етказдилар. Ҳайвонот боғи ходимлари илонни кўздан кечириб, унинг заҳарли эканини тахмин қилдилар. Аниқ хулосани эса илонни яхшилаб ўрганиб, унинг қайси турга мансублигини билгандан кейин айтиш мумкин.
Илон қандай қилиб бу хонадонга тушиб қолгани ҳозирча номаълум.