Хабар Геманиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси мухбири номига келган.
Панамада жойлашган Mossack Fonseca юридик фирмасига тегишли, дунёнинг бир неча давлат раҳбарлари ва уларнинг қариндошлари ҳақидаги қирқ йиллик махфий ҳужжатлар номаълум йўл билан журналистлар қўлига тушиб қолди.
Буларнинг барчаси бир хабардан бошланди: “Салом, бу Жон Дое. Маълумотларни кўриб чиқишни хоҳлайсизми?”. Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетасига келиб тушган бу хабарга журналист Бастиан Обермаер “Ҳа”, – деб жавоб берган.
Шу тариқа, “Дое” маълумотларни юборишни бошлаган. Бир йил давомида жами 11,5 миллион ҳужжат германиялик журналист томонидан қабул қилиб олинди. Шу тариқа маълумотлар дунёнинг етакчи нашрларига юборилди. Шу билан, “Панама архиви” можароси бошланди.
“Панама архиви”даги ҳужжатларда дунёнинг кўплаб сиёсатчилари ва машҳур инсонларининг офшор компаниялари ҳақида маълумотлар бор. Куни кеча Исландия Бош вазири “Панама архиви” туфайли истеъфо беришга мажбур бўлди.
38 ёшли журналист Обермаер ҳалигача “Дое”нинг кимлигини ва нимага бундай маълумотларни, айнан унга юборганини билмайди.