...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Панама архиви” ҳақида фильм суратга олинмоқда


13:33, 07.07.2016 Олам
 2 763

Жорий йилнинг апрель ойида катта можароларга сабаб бўлган “Панама архиви” тўғрисида суратга олинаётган филм Жейк Бернстайннинг янги “Махфийлик дунёси” китоби асосида яратилмоқда.

“Оскар” мукофоти совриндори Стивен Содерберг Панама офшор можароси ҳақида фильм олмоқда, дея “The Hollywood Reporter” хабар берди. У бир вақтнинг ўзида ҳам продюсерлик, ҳам  режиссёрлик қилмоқда.
 
Фильм Жейк Бернстайннинг янги “Махфийлик дунёси” китоби фильмга асос қилиб олинди. Сценарий муаллифи Скот З. Бёрнс бўлиб, у Содерберг билан “Ахборотчи” “Инфекция” ва “Ён таъсир” каби фильмлар устида бирга ишлаган.
 
Фильмга эгалик ҳуқуқи Grey Matter Productions компаниясига тегишли. Мазкур картинани катта экранларга олиб чиқиш учун Anonymous Content  ҳам иштирок этади.
 
Эслатиб ўтамиз,  жорий йилнинг 3 апрелида  “Sueddeutsche Zeitung” немис газетаси ва бошқа ОАВлар Панама юридик фирмаси Mossack Fonseca’га тегишли ҳужжатларни чоп этди.  Мазкур ҳужжатларда бир қанча сиёсий етакчилар ва машҳур инсонларнинг офшор компаниялари ҳақида маълумотлар келтирилган. Юридик фирмага тегишли бу ҳужжатлар “Панама архиви” номи билан бутун дунёга маълум қилинди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Стивен Содерберг Панама архиви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!