

Mossack Fonseca юридик фирмасининг архив ҳужжатлари ОАВ юзини кўргандан сўнг, сиёсатчилар, машҳур инсонлар ва йирик компанияларнинг офшор ҳисоблари ҳақидаги маълумотлар баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда
2008 йилдан 2014 йилгача 50 та АҚШ компаниялари 1 триллион доллар миқдоридаги маблағ учун солиқ тўлаганлар.
Маълумотларга кўра, йирик компанияларнинг кўплаб маблағлари уларга тегишли 1608 та филиалларнинг яширин тармоқларида сақланади.
Хабарда айтилишича, Apple учта офшор компанияда 181 миллиард доллар, General Electric 118 компанияда 119 миллиард доллар сақлайди.
Microsoft офшор компанияларда 108 миллиард долларга эга. Oxfam рўйхатига Prifizer, Google Alphabet, Exxon Mobile ва бошқа компаниялар ҳам киради.
2008-2014 йиллар оралиғида офшорлардан фойдаланиш компанияларга солиқ миқдорини 35 фоиздан 26.5 фоизгача қисқартириш имконини берди.
Йирик АҚШ компаниялари “лоббистлар армияси”га миллардлаб долларларни сарфладилар. Бундан кўзланган мақсад, кредит, ссуда ва кафолат кўринишида давлатнинг қўллаб-қувватлашига эришиш бўлган. Олти йил давомида компаниялар лобби учун 2.6 миллиард доллар харажат қилдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Sueddeutsche Zeitung немис газетаси ва бошқа ОАВлар Панама юридик фирмаси Mossack Fonseca’га тегишли ҳужжатларни чоп этди. Мазкур ҳужжатларда бир қанча сиёсий етакчилар ва машҳур инсонларнинг офшор компаниялари ҳақида маълумотлар келтирилган. Юридик фирмага тегишли бу ҳужжатлар “Панама архиви” номи билан бутун дунёга маълум қилинди.