Нархи 240 минг АҚШ долларига тенг бўлган автомобиль жиноий гуруҳ томонидан ўгирлангани аниқланган.
Маълумотларга қараганда, автомобилнинг нархи 6 миллион гривна (240 минг АҚШ доллари)га тенг. У Гуга лақабли Серго Глонтининг жиноий гуруҳи томонидан ўғирлангани айтилмоқда.
Хабарда ёзилишича, Глонти аввалроқ, Украинада қўлга олинган. Ўғирланган автомобиль эса ўз навбатида “гаров” вазифасини бажаради. Агар Украина ҳукумати Глонтини Венгрияга экстрадиция қилишни рад этса ва уни озодликка чиқарса, автомобиль ўз эгасига қайтарилади.
Будапешт Глонтини Венгрия фуқаролигини ноқонуний йўл билан қўлга киритганликда айбламоқда.
Маълумот ўрнида, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ўтган йилнинг май ойида Одесса вилояти губернатори этиб тайинланган эди.