Владимир Путин Россия фуқароларининг турли хил саволларига жавоб бермоқда.
Бироз аввал “Панама архиви”даги ҳужжатлар орасида Владимир Путиннинг яқинлари билан боғлиқ маълумотлар ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик. Шунинг учун ҳам Россия президентига “Панама архиви”га доир савол берилди.
“Биз биламизки, “Панама архиви” иши ортида америкалик расмий ходимлар турибди. Бу ишда буюртмачиларнинг қўли борлиги яққол маълум”, – дейди Путин.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Владимир Путин ва Россия фуқаролари ўртасида “Тўғридан-тўғри мулоқот” ўтказилди. Бунда россияликлар ўзларини қизиқтирган савол билан мамлакат президентига мурожаат этдилар.