...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шимолий Кореянинг навбатдаги баллистик ракета синови муваффақиятсиз якунланди


11:32, 15.04.2016 Олам
 3 064

2016 йил бошидан буён КХДР тўрт марта ракета синовини ўтказди.

Шимолий Корея ўртача узоқликка учадиган баллистик ракетани учиришга уриниб кўрди,  аммо ҳаракат муваффақиятсизлик билан тугади.  Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
КХДР мамлакатда нишонланаётган “Қуёш куни” ва Ким Чен Иннинг буваси таваллуд айёми муносабати билан баллистик ракета учирмоқчи эди. Пхеньян йил бошидан буён тўрт марта ядро синовларини ўтказди. Шундан сўнг БМТ Шимолий Кореяга қарши санкцияларни кучайтирди. Бу сафарги баллистик ракета синови бешинчиси бўлиши мумкин эди.
 
Хитойнинг Синьхуа ахборот агентлиги ёзишича,  ядро қуроллари КХДРнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлай олмайди. Катта харажат талаб қиладиган бундай ҳарбий ҳаракатлар мамлакат иқтисодиётини бўғади, холос.
 
15 апрель Шимолий Корея давлат арбоби Ким Ир Сеннинг туғилган куни ҳисобланади ва бу кун бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланади. 2012 йилги Ким Ир Сен таввалуд айёмида узоқ масофага учувчи баллистик ракета учирилган эди,  аммо бу ҳам муваффақиятсизлик билан тугаган.
 
Жанубий Кореянинг Йонҳап нашрининг хабарига кўра, КХДР учирмоқчи бўлган бугунги ракета “Мусудан” бўлиши мумкин. У ўртача узоқликка,  яъни уч минг километрга учади. Мазкур баллистик ракета ҳали учиш синовидан ўтмаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Шимолий Корея Баллистик ракета Ким Ир Сен Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!