...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияликларнинг 80 фоизида ойлик маош кейингисигача етмайди


19:34, 07.04.2016 Олам
 2 830

Жамоат фикри фонди (ФОМ) ойлик маош ҳақида сўровнома ўтказди.

Қарийб 80 фоиз россияликлар ойлик маошнинг кейингисигача етмаслиги муаммосига дуч келмоқда. Бу ҳақда Жамоат фикри фонди (ФОМ) ўтказган сўровнома гувоҳлик бермоқда. 
 
Сўровномага натижаларига кўра, маошдан маошгача 19 фоиз одам пулдан қийинчилик кўрмаслига маълум бўлди. 39 фоиз иштирокчилар эса олаётган маоши сарф-харажатларига етмаслиги муаммосига камдан-кам дуч келади.  Сўровномада қатнашганларнинг 41 фоизи эса мазкур муаммога тез-тез дуч келаётганларини таъкидлашган.  
 
Сўровнома натижаларига кўра, ёлланиб ишлайдиган 75 фоиз одам ўз маошидан қониқмайди, 23 фоизи эса олаётган ойлигидан қониқади.
 
ФОМнинг маълумот беришича, ёлланиб ишловчиларнинг 23 фоизи бир ойда 14 минг рублдан камроқ,  23 фоиз одам эса 14 минг рублдан 20 минг рублгача,  22 фоиз ишчилар 20 мингдан 30 мингача ва 15 фоизи эса 30 минг рублдан ортиқ маош олади.  Сўровномада иштирок этганларнинг 18 фоизи неча пул маош олишини айтмаган.
 
“Ромир” тадқиқот холдингининг маълумотларига кўра,  россиялик бир оиланинг ойлик эҳтиёжлари учун 72.200 рубль кифоя.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ФОМ Сўровнома Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!