...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ўзбекистонлик эркак ўқдан яраланди


19:13, 07.04.2016 Олам
 3 850

Маҳаллий полиция воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.

Россиянинг Петербург шаҳридаги Купчинский кўчаси, 32 уйда яшовчи 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси тўппонча ўқидан яраланди. Бу ҳақда “Fontanka.ru” хабар берди.
 
6 апрель,  соат 23:30 да яраланган эркак Шошилинч ёрдам институтига олиб келинди. Воқеа жойида полиция ходимлари Макаров травматик қуроли ва унинг бўш ўқдонини топдилар. 
 
Ўзбекистонлик эркак нима сабабдан отилгани ва бу ишни ким қилгани маълум эмас. Полиция воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Россия Петербург Макаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!