Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир.
Элчи ишонч ёрлиғининг нусхасини топширди.
Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Давлатлараро алоқаларнинг барча соҳаларидаги босқичма-босқич ва изчил ривожланиши Ўзбекистон-Қозоғистон олий даражадаги мунтазам мулоқотига асосланиши таъкидланди.
Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан биридир. 2015 йил якунларига кўра ўзаро савдо айланмаси 3 миллиард АҚШ долларидан ошди. Томонлар транспорт, коммуникация ва транзит соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келишмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон халқларининг руҳий яқинлиги ва кўп асрлик тарихига асосланган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари икки томон кун тартибида муҳим ўрин тутади.
Шунингдек, учрашувда бўлажак икки томонлама сиёсий учрашувларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.