...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон-Россия” ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бошланди


09:23, 18.10.2018 Жамият
 1 594

Форум доирасида Россия экспорт маркази Ўзбекистонда ўз миссиясини бошлайди.

Бугун, 18 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар павильонида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик I Форуми старт олди.
 
18-20 октябрь кунлари форум Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг қатор вазирликлари, ташкилотлари вакиллари иштирок этади.
 
Форумда Ўзбекистон — Россия минтақалараро ҳамкорлигининг янги босқичи: Ўзбекистон — Россия махсус иқтисодий зоналари ва саноат парклари салоҳиятидан фойдаланиб, Ўзбекистон — Россия маъмурий-ҳудудий тузилмалари кластерларини ривожлантириш афзалликлари, рақамли трансформация, агросаноат мажмуалари, енгил саноат каби мавзуларда ялпи сессиялар, амалий семинарлар, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доираларининг B2B форматдаги учрашувларини ўтказиш, кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган.
 
Шунингдек, форум доирасида Россия экспорт маркази Ўзбекистонда ўз миссиясини бошлайди.
 
Форумда Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи тармоқлар бўйича компанияларининг мингдан зиёд вакиллари иштирок этади.  
 

Теглар:Ўзбекистон-Россия Форум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар