...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan янги русумдаги автомобиль йиғишни бошлади


09:37, 18.10.2018 Жамият
 13 190

Тез орада янги моделни кенг кўламда ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

GM Uzbekistan акциядорлик жамияти GM Korea билан ҳамкорликда компаниянинг Тошкент шаҳридаги филиалида Tracker моделини йирик узелли йиғиш ишларини олиб бормоқда. Бу компания моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегияга мувофиқ амалга ошириляпти.
 
Ушбу моделни ишлаб чиқаришни амалга ошириш, шунингдек Тошкент шаҳридаги GM Uzbekistan филиалига ускуна ва бутловчи қисмларни етказиб бериш учун GM Uzbekistan ва GM Korea ўртасида бир қатор шартномалар имзоланган. Синов ишлаб чиқариш доирасида айни дамда 28 дона Tracker автомобили йиғилган.
 
Таъкидланишича, Tracker автомобилини дастлабки йирик узелли йиғиш муваффақиятли амалга оширилган. Оммавий ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши санаси, шунингдек автомобиль хусусиятлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот барча ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилгандан сўнг берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Автомобиль GM Uzbekistan Tracker 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 313

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар