“Ўзавтойўл” Аму-Бухоро канали устидан ўтган кўприкнинг қулаши билан боғлиқ расмий маълумотлар ва воқеа сабаблари билан боғлиқ тахминларни ошкор этди.
16 июль, шанба куни Қарши-Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар берди. Ушбу кўприк Аму-Бухоро канали устидан ўтган бўлиб, Қоровулбозор-Бухоро йўналишида жойлашган. Ҳодиса A380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов” автойўлининг 185-километридаги кўприкда рўй бергани айтилмоқда. |
16 июль куниёқ кўприкда енгил автомобиллар ҳаракатланиши учун шароит яратилди. Кўприкнинг қулаган қисмида эса реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, Аму-Бухоро канали устидан ўтган ушбу кўприк 1965 йилда қурилган. Шу бугунгача кўприкнинг ўпирилиши билан боғлиқ бундай ҳолат кузатилмаган.