Ҳодиса вилоятнинг Хонқа туманидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган.
“Qalampir.uz”нинг аниқлашича, вилоятнинг Хонқа тумани Қорақош қишлоғидаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушган. Кўприк қулаш вақтида юу автомобили ҳаракатланиб кетаётган бўлган ва у ҳам кўприк билан бирга қулаган. Ауни дамда юк машинасининг ҳайдовчиси шифохонага ётқизилган.
Тахминларга кўра, кўприк устида ҳаракатланаётган юк машинасини кўтара олмай, қулаган.
Эслатиб ўтамиз, айнан 14 август куни Италия шимолидаги Генуя шаҳрида автомобиль кўприги ҳам қулаб тушган эди. Унда 39 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳатланган.