...
МЕНЮ
ONLINE TV

Майк Пенс: “Туркия Трампнинг сабрини синамасин”


11:09, 16.08.2018 Олам
 4 906

Роҳиб айбсиз, уни зудлик билан озод қилиш керак.

Аввалроқ, Туркия мухолифати томонидан “ФЕТО” террорчилик ташкилоти раҳбари Фатхулла Гулен эвазига жосусликда айбланаётган АҚШ фуқароси роҳиб Эндрю Брансонни топшириш таклифи берилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Шундан сўнг, бугун, 16 август куни АҚШ президенти ўринбосари Майк Пенс “роҳиб айбсиз, уни зудлик билан озод қилиш керак, Туркия Трампнинг сабрини синамасин”, деб огоҳлантирган. Бу ҳақда президент ўринбосари ўзининг “Twitter” даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Маълумот ўрнида, роҳиб Эндрю Брансон билан боғлиқ можарога ечим топилмаганлиги оқибатида АҚШ Туркияга нисбатан иқтисодий санкция жорий қилган эди. Ўз навбатида расмий Анқара ҳам АҚШ электроника товарларига бойкот эълон қилган. Ҳозирда ҳар икки давлат ўртасидаги муносабатлар таранг аҳволга келган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиядаги молиявий аҳвол ҳамда турк лирасининг қадри тикланаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Санжар Жўра

Теглар:Майк Пенс Фатхулла Гулен Эндрю Брансон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!