Роҳибнинг қамалиши Туркия ва АҚШ муносабатларининг совуқлашувига олиб келган эди.
Якуний суд қарорига кўра, роҳиб озод этилди. Брансонга нисбатан қўйилаётган жосуслик айби инкор этилди.
Таъкидлаш жоизки, Эндрюнинг уй қамоғида сақлаб турилиши Туркия ва АҚШ муносабатларига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Роҳиб 2016 йилнинг октябрь ойидан буён уй қамоғида бўлган. Брансон Туркия ҳукуматига қарши бўлган курд жангарилари ҳамда ФЕТО террорчилик ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гуленнинг тарафдорлари билан ҳамкорлик қилганда айбланган. Агарда унга нисбатан қўйилган айблар асосланганида, роҳиб 35 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, туркиялик адвокат Исмоил Ҳалавурт мижози Эндрю Брансонни озод қилинишини талаб этаётгани, Туркия Конституциявий суди эса бу талабни инкор этган ҳолда роҳибнинг иши 12 октябрда бўлиб ўтадиган навбатдаги судда кўрилишини баён қилган эди.