...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзавтосаноат” компанияси қарздор, автомобиллар таннархини тушириш бўйича сезиларли иш қилинмаган


20:12, 26.06.2018 Жамият
 7 219

2017 йил компаниянинг бир нечта корхонаси фаолиятини зарар билан якунлаган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Йиғилишда автомобиль саноати Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутиши, лекин кейинги пайтларда ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажми камайгани қайд этиб ўтилди.
 
“Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси тизимида қарздорлик борлиги йиғилишда айтиб ўтилди.
 
Яъни ўтган йили компаниянинг бир нечта корхонаси фаолиятини зарар билан якунлаган. Автомобиллар йиллар давомида ўз таннархидан паст қийматда экспортга сотилган. Ўз навбатида, таннархни тушириш бўйича салмоқли иш қилинмаган.
 
Шавкат Мирзиёев автомобилсозликда маҳсулот таннархини камайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импортни қисқартириш бўйича топшириқлар берди. Тармоқ корхоналарини айланма маблағлар билан тўлдириш, автомобиллар ишлаб чиқариш, ички ва ташқи бозорларда сотиш тизимини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.
 
Шунингдек, Президент Ўзбекистонда автомобилсозлик тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзавтосаноа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар