Ҳалокат натижасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлган ва яна тўрт нафари касалхонага ётқизилган эди.
Ҳалокат натижасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлган. Яна тўрт нафар фуқаро касалхонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, вафот этган фуқаронинг жасади ҳозирда Шимкент шаҳар касалхонасида сақланмоқда. ФВВ айни вақтда фақат юқоридаги маълумотларни аниқлаган. Батафсил маълумотлар келтириб ўтилмади.
Фавқулодда ҳолатларда боғланиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Тезкор рақамлари” (+998 71) 147-10-50.
Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси рақами: +7 727 291-06-44.