...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan икки моделдаги автомобиллар учун аризалар қабул қилишни тўхтатди


17:20, 16.11.2018 Жамият
 10 958

Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.

GM Uzbekistan АЖ автомобилларининг онлайн хариди бўйича янги тизим ишга туширилганидан бошлаб Damas ва Labo автомобилларига бўлган аризалар инвентаризация қилинганлигини маълум қилди.
 
2018 йилнинг 24 августидан 6 ноябрига қадар бўлган даврда харидорлар томонидан 11 141 ариза ва шартномалар бекор қилинди. Натижада бугунги кунгача 128 274 аризалар мавжуд. Шундан: 99 563 Damas ва 28 711 Labo автомобилларига.
 
Айни дамда барча аризалар компания томонидан хронологик тарзда, улар қолдирилган санага қараб таҳлил қилиняпти.


 
Мавжуд аризалар бўйича текширувлар оҳирига етказилмагунга қадар ушбу моделдаги автомобилларга янги аризалар қабул қилиниши вақтинча тўхтатилади.
 
2018 йилнинг 8 ноябрь ҳолатига хронологик тартибда ариза қолдирган саналар бўйича дастлабки тўловни амалга ошириш учун 27 минг дона шартнома мавжуд. Ушбу шартномалар 2019 йилнинг 6 ойлик ишлаб чиқариш ҳажмини ўз ичига олади. Ушбу харидорлар ёзма ва СМС тарзда билдириш олишади.
 
Аввалроқ, “Ўзавтосаноат” АЖ Damas ва Labo автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми 2018 йилда 42 минг донани ташкил қилишиини ва ушбу кўрсаткични 2019 йилда 54 мингга етказиш кўзда тутилганини маълум қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзавтосаноат GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар