...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Саудия учун Туркияга “ёғли қурбон” бермоқчи


16:56, 16.11.2018 Олам
 7 657

Президент маъмурияти Федерал тергов бюроси ва Адлия вазирлигидан Гулен экстрадицияси бўйича ишни қайта очишни сўради.

АҚШ Туркия ва Саудия Арабистони ўртасидаги босимни сусайтириш учун тарғиботчи Фатҳуллоҳ Гуленни экстрадиция қилиш йўлларини қидиряпти. Бу ҳақда АҚШ давлат органларидаги манбасига таянган ҳолда “NBC News” хабар берди.
 
Президент Дональд Трамп маъмурияти Федерал тергов бюроси ва Адлия вазирлигидан Гулен экстрадицияси бўйича ишни қайта очишни, шунингдек, Ички хавфсизлик вазирлигидан Гулен қандай мақомда мамлакатда бўлиб тургани ҳақидаги маълумотларни сўраган.
 
Идоралар вакиллари Ҳукумат сўровини бажаришдан бош тортган.


 
“Аввал биз шунчаки эътибор бермадик, бироқ улар жиддий тарзда сўраётганларини билгач, ғазабландик”, деган ходимлардан бири.
 
Маълумотларга кўра, АҚШ журналист Жамол Хошиқжийнинг ўлдирилгани сабаб Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Саудия Арабистонига босимни сусайтириши учун Фатҳуллоҳ Гуленни “қурбон” қилмоқчи. Жамол Хошиқжий Истанбулдаги Саудия консулхонасида ўлдирилгач, Туркия билан муносабат ёмонлашганди.
 
Маълумот учун, Туркия 2016 йил мамлакатдаги давлат тўнтаришини ФЕТО террорчилик ташкилоти раҳбари Фатҳуллоҳ Гулен уюштирганини иддао қилади. Шу сабабдан АҚШ Ҳукуматига мамлакатнинг Пенсильвания штатида яшовчи Гуленни экстрадиция қилишни бир неча марта талаб қилган. Аммо шу вақтгача натижа бўлмаганди.
 
2 октябрь куни Жамол Хошиқжий Истанбулдаги Саудия консулхонасида ўлдирилгач, Туркия қиролликка босимни кучайтирди. АҚШдан Саудия билан алоқаларни узишни талаб қилди. Америка эса қадрдон дўстини бу вазиятда ёлғизлатиб қўйишни истамаяпти, чоғи Туркиянинг икки йиллик талабини бажаришга ҳам рози бўлибди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия-АҚШ Жамол Хошиқжий Журналист можароси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!