...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan Тошкентдаги автосалонлардан бири билан келишувни бекор қилди


09:33, 15.10.2018 Жамият
 3 966

“Ўзавтосаноат” АЖ мониторинг вақтида автосалонда қатор қоидабузарликларни аниқлаган.

“Ўзавтосаноат” АЖ мониторинг вақтида аниқланган қоидабузарликлар оқибатида GM Uzbekistan АЖ “Ҳумо Автосавдо” МЧЖ билан дилерлик келишувини бекор қилади.
 
Келишувнинг бекор қилинишига GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофлик бўлмаганлиги, компания томонидан эълон қилинган акцияларининг муносиб ташкил қилинмаганлиги, автосалон томонидан келишув шартларининг доимий равишда бузиб келинганлиги, автосалон фаолиятидаги коррупция, автомобилларни етказиб беришда сунъий бронлаш ҳолатлари, харидорларга мавжуд автомобиллар хусусида нотўғри маълумотлар тақдим этилганлик, расмийлаштиришда амалга оширилган қонунбузарлик каби ҳолатлар сабаб бўлган
 
“Узавтосаноат”нинг таъкидлашича, компания шу каби қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўяётган дилерлик марказларини аниқлашда давом этади.
 
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan “Шахрихон-Авто Равон” АЖ билан ҳам дилерлик келишувини бекор қилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan Автомобиль Автосалон Ўзавтосаноат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 186

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар