...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилояти прокурори лавозимидан озод қилинди


10:00, 15.10.2018 Жамият
 8 750

Раҳматов бу лавозимда 2018 йил 16 июлдан бери фаолият олиб бораётганди.

Кеча, 14 октябрь куни Тошкент вилояти прокурори Шавкат Тўрақулович Раҳматов уз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” манбаси хабар бермоқда.
 
Раҳматов бу лавозимда 2018 йил 16 июлдан бери фаолият олиб бораётганди. Унинг нега бўшатилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
 
Шавкат Раҳматов 1970 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 1998 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма прокурори, Бош прокурорнинг ёрдамчиси, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бекобод туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Раҳматов Тошкент вилояти прокуратура 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар