Ҳар икки ҳолат ҳам Қашқадарё вилоятида содир бўлган.
Тадбир давомида Шаҳрисабз туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси Х.Ш.Жўраев текшир-текширдан қўрқиб, пора бераётган вақтда ушланган. Жўраев Шаҳрисабз тумани прокурори ёрдамчиси С.Ғ.Ғайбуллаевнинг хизмат хонасида соат 14:15 да С.Ғ.Ғайбуллаевга 2500 (икки минг беш юз) АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда қўлга тушган.
Шунингдек, жорий йил 13 октябрь куни Қашқадарё вилоят прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида текширувдан қўрқиб, пора беришга уринган фуқаро М.Х.Шукуров қўлга олинган.
Шукуров ўзига нисбатан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган иш бўйича жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Қарши шаҳар прокуратураси терговчиси Ш.Н.Нажмиевнинг хизмат хонасида соат 13:15 да Ш.Н.Нажмиевга 500 (беш юз) АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.