...
МЕНЮ
ONLINE TV

“НТВ” телеканали Мўйноқда: Таътил вақти келди


13:18, 08.08.2017 Жамият
 2 235

Россиялик телеижодкорлар навбатдаги “Пора в отпуск” кўрсатуви сонини Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва туристик хизматларига бағишлади.

Россиянинг “НТВ” телеканали ижодий гуруҳи оилавий сайёҳат ҳақидаги “Пора в отпуск” (“Таътил вақти келди”) дастурини янги қисмини Ўзбекистонда суратга олмоқда.


 
Кўрсатув ижодкорлари Бухоро вилоятида палов тайёрлаш жараёни ҳамда Хива шаҳридаги хон саройида саҳналаштирилган томошалар билан яқиндан танишди.


 
“НТВ” телеканали ижодкорлари Мўйноқ туманидаги “Кемалар қабристони” номи билан танилган ноёб экспонатларни ҳамда Орол денгизи мавжларида чўмилиш ва соҳилда тикилган ўтовларда тунаб қолишда юз берган қизиқ воқеаларни тасвирга олдилар.
 
Ушбу телекўрсатув орқали телетомошабинлар Ўзбекистоннинг бой ва ранг-баранг туризм салоҳиятини, туристик хизматларини тасаввур этиш имкониятига эга бўлишади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:НТВ Пора в отпуск 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар