...
МЕНЮ
ONLINE TV

"НТВ" мухбирига мушт туширган десантчи дуэлга чақирилди


09:54, 05.08.2017 Олам
 4 580

Тележурналист Роман Четин профессионал даражада бўлмаса-да, кураш билан шуғулланиб келади.

Пермьлик тележурналистлардан бири  Роман Четин десантчи Александр Орловни НТВ мухбирига қўл кўтаргани учун дуэлга чақирди.
 
Маълум бўлишича, журналист Четин профессионал даражада бўлмаса-да, кураш билан шуғулланиб келади. Қолаверса, рақиби билан бир хил вазн тоифасида бўлгани учун у кураш адолатли бўлишига ишонч билдирмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, 2 август - “Ҳаво десант қўшинлари куни” муносабати билан Москвада репортаж тайёрлаётган НТВ телеканали мухбири Никита Развозжаев маст ҳолатдаги десантчи томонидан калтакланган эди. Бунинг оқибатида эса репортаж бир неча дақиқага узилган.
Нигина Ҳакимова

Теглар:НТВ Роман Четин журналист Никита Развозжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!