...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг “НТВ” телеканали ижодкорлари Ўзбекистонда


12:36, 21.07.2017 Жамият
 3 381

18 июль куни Ўзбекистонга ташриф буюрган дастур ижодкорлари 28 июлгача мамлакатимизда меҳмонда бўлишади.

Россиянинг “НТВ” телеканали Ўзбекистон ҳақида кўрсатув тайёрламоқда. “Пора в отпуск” дастури ижодкорлари 18 июлда мамлакатимизга ташриф буюрган. Улар 28 июлгача Ўзбекистонда бўлишади.
 
Кўрсатув ижодкорлари 22-24 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф уюштиришни мўлжаллашган. Суратга олиш ишлари эса Мўйноқ туманида ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, Орол денгизи атрофи ҳам тасвирга олинади.
 
Қорақалпоғистон Республикасининг Маданият вазирлиги россиялик ижодкорлар учун ўзбек халқининг анъаналари ва урф-одатлари, қолаверса, бойлигини намойиш этиш учун кўнгилочар дастур ташкил этишни мўлжаллаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Пора в отпуск НТВ Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар