Марҳум футболчи машғулотлар вақтида ўзини ёмон ҳис этган. Сўнгра клуб шифокорлари ёрдамида текширувдан ўтган.
Маълум бўлишича, 17 ёшли футболчи клубнинг кеча, 1 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги машғулотлари вақтида ўзини ёмон ҳис этган.
Жоэль Лобанзо жамоа шифокорларининг текширувидан сўнг зудлик билан шифохонага етказилган.
Шифохонада деярли бир кун ўлим билан курашган 17 ёшли йигитча, бугун юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши сабаб фоний дунё билан хайрлашди.
Оғир жудоликдан сўнг “Атверпен” клуби футболчининг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезия чемпионатида иштирок этадиган маҳаллий “Персела Ламонган” клуби дарвозабони Хойрол Худа икки футболчи билан тўқнашиб кетиши оқибатида бўйин қисмидан қаттиқ жароҳат олиб, натижада вафот этганди.