...
МЕНЮ
ONLINE TV

Словакия президентининг автомобили ЙТҲга учради


20:40, 02.11.2017 Олам
 2 425

Маълум бўлишича, президенти автоси бошқа бир автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Кеча, 1 ноябрь кунининг кечки соатларида Словакия президенти Андрей Кискни олиб кетаётган автомашина ЙТҲга учраган. Маълум бўлишича, президенти автоси бошқа бир автомобиль билан тўқнашиб кетган. 

Тўқнашув мамлакатнинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Стречно маскани ёнида рўй берган. “24-hoursnews” ахборот манбасининг хабар беришича, воқеа натижасида давлат раҳбари ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

Воқеадан бир неча сония ўтиб Словакия давлат раҳбари полиция машинасида ўз йўлида давом этган. 

Маълумот учун, Андрей Киск 2014 йилнинг июнь ойидан Словакия президенти вазифасини бажаришга киришган.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Словакия Андрей Киск Стречно 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!