Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Словакия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Павол Иванни қабул қилди.
Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашишди.
Учрашувда Элчининг 2013 йилдан 2017 йил мобайнида Ўзбекистондаги самарали фаолияти натижасида, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ривожланганлиги ва мустаҳкамланганлиги айтиб ўтилди.
Павол Иван ўз навбатида, Ўзбекистондаги миссияси учун яратилган қулай шароит учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди.