...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Россияда террорчилар гуруҳи қўлга олинди


17:06, 12.12.2017 Олам
 4 452

Россия Хавфсизлик хизмати ходимлари, янги йил байрами ва Россия президентлигига бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида террорчилик ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлган, бир неча кишидан иборат гуруҳни қўлга олган.

Бутун дунёда айрим кимсаларнинг террорчилик ҳаракатини содир этгани ёки бу борада ҳаракат қилмоқчи бўлгани, бўлаётгани ҳақидаги хабарлар тез-тез тарқалмоқда.
 
Кеча, 11 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида худди шундай террористик ҳаракат содир этишга уриниш бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Яқинда, Россия Хавфсизлик хизмати ходимлари, Москва яқинидаги Одинцово туманида янги йил байрами ва Россия президентлигига бўлиб ўтадиган сайловлар арафасида, террорчилик ҳаракатларини амалга оширмоқчи бўлган, келиб чиқиши Марказий Осиё давлатларидан бўлган уч кишидан иборат гуруҳни қўлга олган. Уларга “Ислом давлати” халқаро террорчилик гуруҳи томонидан раҳбарлик амалга оширилган.
 
Гуруҳ аъзолари ўз фаолиятларини жуда ҳам кучли даражада яширишга муваффақ бўлишган. Улар худкушлик террорчилик ҳаракатини содир этишни ҳам режалаштиришган.
 
Россия Федерал Хавфсизлик хизмати директори Александр Бортниковнинг баёнотига кўра, у раҳбарлик қилаётган ташкилот томонидан 2017 йил давомида 18 та катта террорчилик ҳаракати содир этилишининг олди олинган.
 
Махсус хизматларнинг саъй-ҳаракати билан жорий йилда, 56 та яширин равишда фаолият олиб бораётган террорчилик гуруҳлари ҳаракатига ҳам чек қўйилган. 
Обил Сафаров

Теглар:Террорчилик ҳаракати Федерал хавфсизлик хизмати Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!