...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Яна бир футболчи майдонда ҳушини йўқотди


15:16, 26.03.2018 Спорт
 3 263

Футболчининг жамоадошлари унинг тили орқага кетиб қолмаслиги учун тезкорлик билан ёрдам беришди.

Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Мартин Шкртел Таиландга қарши ўртоқлик ўйинида ҳушини йўқотиб қўйди.
 
33 ёшли ҳимоячи ўйин эпизодларидан бирида рақиб зарбасини юзи билан қайтарди ва майдонга тўсатдан йиқилиб тушди. Шундан сўнг бироз вақтга ҳушини ҳам йўқотди.
 
Мартиннинг жамоадошлари унинг тили орқага кетиб қолмаслиги учун тезкорлик билан ёрдам беришди.


 
Жамоадошларининг сай-ҳаракатлари эвазига футболчи ўзига келиб, ўйиннинг қолган дақиқаларини давом эттирди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг “Далянь Ифан” клуби ярим ҳимоячиси Николас Гайтан “Бейцзин Гуоань”га қарши маҳаллий чемпионат ўйинида ҳушини йўқотиб қўйганди.
 
Кеча, 25 март куни эса Хорватиянинг “Марсония” клуби ярим ҳимоячиси 25 ёшли Бруно Бобан енгил зарбадан сўнг ўзига кела олмасдан ҳаёт билан видолашганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мартин Шкртел Словакия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!