Терма жамоалар қолган икки турда Россияда ўтадиган мундиалнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун баҳс олиб боришади.
Терма жамоалар қолган икки турда Россияда ўтадиган мундиалнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиш учун баҳс олиб боришади.
Бугунги саралаш босқичида “С”, “Е” ва “F” гуруҳларида ўйинлар ўтказилади. “С” гуруҳида бугуннинг ўзидаёқ масала ҳал бўлиши мумкин, агар Германия терма жамоаси ўз майдонидаги ўйинда Шимолий Ирландияни мағлуб этса, тўғридан-тўғри ЖЧ–2018 йўлланмасини қўлга киритади. Ирландлар эса плэй-оффга равона бўлишади.
Озарбайжон–Чехия ва Сан-Марино–Норвегия учрашувлари эса амалда ҳеч нарсани ҳал қилмайди. “Е” гуруҳида эса вазият бироз ўзгача.
Гуруҳ пешқадами Польша сафарда Арманистон билан ўйнайди ва катта эҳтимол билан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионатига йўлланмани нақд қилиши мумкин.
Польяклардан уч очко кам жамғариб, иккинчи ва учинчи ўринда бораётган Черногория ва Дания терма жамоалари бугун гуруҳда иккинчи ўрин учун ҳаёт-мамот жангини ўтказишади.
Ушбу учрашув ғолиби тўғридан-тўғри йўлланма учун курашда давом этади. Шунингдек, бу гуруҳда Руминия ҳамда Қозоғистон термалари ҳам ўзаро баҳслашадилар. Кеча, 4 октябрь куни Қозоғистон терма жамоаси Руминияга “ўзбекистонлик самолётда” учиб кетганлари ҳақида хабар бергандик.
“F” гуруҳи пешқадами Англия ўз майдонида Словения терма жамоасини қабул қилади, агар англияликлар учрашувда ғалаба қозона олишса, ўзларига мундиал эшикларини очишади.
Иккинчи ўринда кетаётган Словакия эса Шотландияга сафар уюштиради. Юқоридаги келтириб ўтилган, тўртта Словакия, Словения ва Шотландия жамоаларида финал босқичи учун ҳали имкониятлар сақланиб турибди. Аутсайдерлар тўқнашувида Мальта ўзида Литва билан куч синашади.
Хуллас бугунги ўйинлар сизни асло зериктириб қўймайди. 9-тур тақвими билан танишинг: