...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Абдулла Арипов Қирғизистонга ташриф буюради


13:13, 08.08.2017 Жамият
 2 180

Абдулла Арипов 2017 йилнинг 15-17 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикасига ишчи ташриф билан келиши хабар қилинмоқда.
 
Хабарда айтилишича, Абдулла Арипов 2017 йилнинг 15-17 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этади.
 
Комиссия фаолиятида ўзбек-қирғиз давлат чегараларида делимитация ва демаркация ишларини олиб бориш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.
 
Маълумот учун, 7 август куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Бош вазири Сооронбай Жээнбековлар ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Қирғизистон Делимитация Демаркация Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар