...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Назарбек”да от аравада марихуана олиб кетаётганлар қўлга тушди


15:32, 24.08.2017 Жамият
 3 950

Аравадан умумий оғирлиги 5 кг 639 гр бўлган марихуана гиёҳванд моддаси топилган.

Тошкент шаҳрининг ички ишлар органлари ходимлари Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” чегара постида марихуана олиб кетаётган от аравани аниқладилар.
 
21 август куни “Назарбек” чегара постида тўхтатилган от арава Ҳожиакбар Рихсиев бошқарувида бўлган. Транспорт воситаси текширилганида, унда умумий оғирлиги 5 кг 639 гр бўлган марихуана гиёҳванд моддаси топилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши очилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Назарбек От арава Гиёҳванд модда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар