Ҳайдовчи қиз бошқарувидаги автомобиль катта тезликда келиб симёғочга урилган.
Ёш қизнинг бошқарувидаги Nexia автомобили катта тезликда бетон симёғочга келиб урилган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, автомобилни бошқарган ҳайдовчи қизни машинадан олиб чиқишган. Унинг жиддий жароҳат олгани айтилмоқда. Қиз шифохонага олиб кетилган.
Аввалроқ, 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Минор чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани ҳамда енгил автомобиль йўловчини уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.