...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар иттифоқи Россиядаги ёш мигрантларга ёрдам беради


18:00, 25.10.2017 Жамият
 2 777

Ёшлар иттифоқи раиси бошчилигидаги делегация Россияга ташриф буюради.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев 30 октябрь куни Россия Федерациясига ташриф буюради.
 
Давлат маслаҳатчиси бошчилигидаги 21 кишилик делегация таркибидан давлат органлари вакиллари ҳам ўрин олиши хабар берилди.
 
Делегациянинг ташрифдан мақсадлари қуйидагилар:
 
- Россия Федерациясида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказиш;
 
- Ёшлар иттифоқининг Россия Федерацияси ҳудудида бошланғич ташкилотини ташкил этиш;
 
- Ўзбекистонлик ёш меҳнат мигрантларининг фаолияти, яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш;
 
- Яшаш учун ноқулай шароитларда меҳнат қилаётган йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича тегишли кўмак бериш;
 
- Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти тўлақонли тушунтирилиб, ёшларнинг ўз ватанига қайтиб меҳнат фаолиятларини йўлга қўйишлари учун тарғибот ишларини олиб бориш.
 
Россиядаги ўзбек ёшларида таклиф ёки муаммо бўлса, учрашувларда иштирок этишлари учун имконият яратилиши айтилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ёшлар Иттифоқи Россияга боради Меҳнат муҳожирлари билан учрашув ўтказилади 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар