
Учрашувда турли даражаларда учрашувларга тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама қилинди.
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон–Жанубий Корея муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилиш давомида турли даражаларда бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш, жумладан ўтказиш муддати, кун тартиби, якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилган
Маълумот учун, Жанубий Корея Ўзбекистон мустақиллигини 1991 йил 30 декабрда тан олган, 1992 йил 29 январда дипломатик алоқалар ўрнатилган.
Ушбу давр мобайнида Республика раҳбарияти томонидан ўн тўрт маротаба (1992, 1994, 1995, 1999, 2005, 2006, 2008 йилда 2 маротаба, 2009, 2010, 2011, 2012, 2014 ва 2015 йилларда) Корея Республикаси раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди.
2006 йилда Стратегик шериклик тўғрисида қўшма декларацияси имзоланган.
2014 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2016,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди, улардан экспорт 143,7 млн. АҚШ доллари, импорт – 1872,7 млрд. АҚШ доллари ташкил қилган эди.
Жанубий Корея томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг ҳажми 5 млрд. АҚШ долларидан ошган.