...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Ўзбекистон аҳлини қуёшли об-ҳаво кутмоқда


17:24, 25.10.2017 Бу қизиқ
 2 232

Бу ҳафта ҳам ёғингарчилик кутилмайди.

Куз фасли бу йил ўзгача тарзда давом этмоқда. Аввалига ёмғир ёғишини деярли барча интиқлик билан кутди. Кейин эса кутилмаганда ҳарорат тушиб кетиб, айрим ҳудудларда ҳатто қор ёғишга ҳам улгурди. Октябрь ойи охирлаб боришига қарамасдан яна илиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Эртага, 26 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 18–20 даража, кечаси 6–8 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи 15–20 даража, кечаси 3–8 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради. Шамол тезлиги секундига 3–8 метрни ташкил қилади. Ҳарорат кундузи 18–23 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво ҳарорати кундузи 25 даражагача кўтарилади. Кечаси 5–10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!