
Сергей Ковалёв 25 ноябрь куни бокчиси Вячеслав Шабранскийга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 34 ёшли Ковалёв жорий йилнинг 25 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида украиналик 30 ёшли боксчи Вячеслав Шабранскийга қарши рингга кўтарилади.
“Ўқув-машғулот йиғинининг биринчи босқичини Александр Седов қўл остида ўтказдим. Иккинчи босқич машғулотларини эса ўзбекистонлик тажрибали мураббий Аброр Турсунпўлатов билан бирга олиб борамиз.
Бир-биримизни яхши тушуняпмиз. Тил масаласида ҳеч қандай муаммо йўқ. Нималар устида ишлашимиз кераклигини биламиз.
Ўйлайманки, ҳаморликдаги ишимиз ўз мевасини беради”, дея ёзади Ковалёв.