Ҳамюртимиз мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади.
“Lakefront Arena” саройи мезбонлик қиладиган жанг оқшомида ҳамюртимиз мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Фазлиддин Ғойибназаров шу кунгача профессионал боксда 4 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут билан). Жонсон эса бунгача 5та жангда рингга чиққан ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган (4таси нокаут).