18 январда Ақтўбе вилоятининг Ирғиз районида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетган эди.
Жанубий Қозоғистонда яшовчи уч нафар ҳайдовчи – Нуржон Қирғизбоев, Мақсат Пернебеков ва Барат Танатовлар терговга тортилган.
Таъкидлаш жоизки, тутқунлик муддати тўртинчи бор узайтирилди. Маълумотларига кўра, ҳайдовчиларга нисбатан “автотранспортдан фойдаланиш қоидаларини бузиш” моддаси билан жиноий иш очилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январда Ақтўбе вилоятининг Ирғиз районида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетган эди. Ҳодисада беш киши – уч нафар ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи омон қолган эди.